14:34 / 02.11.2023
49075

Доллар курси илк марта 12 300 сўмдан ошди

Бугун, 2 ноябр куни Ўзбекистондаги деярли барча банклар АҚШ долларини 12 300 – 12 310 сўмдан сота бошлади. 2023 йилнинг биринчи иш кунидаги курс бундан роппа-роса 1000 сўмга (9 фоиз) арзонроқ эди.

Фото: Kun.uz

Долларнинг сўмга нисбатан айирбошлаш курси биринчи марта 12 300 сўмдан ошди.

2 ноябр куни Ўзбекистондаги аксарият тижорат банклари 1 АҚШ долларини 12 300 – 12 310 сўмдан сота бошлади.

Шунингдек, банкларда 1 АҚШ доллари учун 12 195 – 12 245 сўмлик диапазондаги харид курслари амал қилмоқда.

  • 12 300 сўмдан пастроқ сотув курсини фақат Octobank (собиқ Равнақбанк) белгилаган: 12 270 сўм.
  • Долларни сўмга айирбошлаш бўйича энг яхши курсни эса СҚБ ва БРБ таклиф этмоқда: 12 245 сўм.

Марказий банк 2 ноябрдан эътиборан долларнинг расмий курсини 12 249,00 сўм деб белгилаган.

2023 йилнинг биринчи иш куни – 4 январда банкларда долларнинг сотиш курси 11 300 – 11 305 сўм эди.

10 август куни доллар курси бирданига 400 сўмдан ошиқроққа қимматлаб, 12 000 сўмдан ошган, бу 2018 йилдаги валютани эркинлаштириш ислоҳотидан кейин рўй берган энг катта сакраш бўлганди.

Марказий банк буни Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари валюталари қадрсизланаётгани билан изоҳлаганди.

Top