Лондон суди: Россия 60 млрд доллар бўйича баҳсда дахлсизликдан фойдалана олмайди
Лондон судининг қарорига кўра, Россия ЮКОС акциядорларига товон тўламаслик учун дахлсизлик ҳақида шикоят қилишга ҳақли эмас. Ушбу қарор собиқ нефт концерни акциядорларининг пул олиш йўлидаги тўсиқлардан бирини олиб ташлади.
Лондондаги Олий суднинг 1 ноябр, чоршанба кунги қарорига кўра, Россия собиқ ЮКОС нефт концерни акциядорларидан Ҳаага арбитраж қарори асосида товон пули ундирилишига йўл қўймаслик учун давлат иммунитетидан фойдалана олмайди.
Суд бу қарорни Россиянинг ўзи аввалроқ иш Ҳаагадаги халқаро арбитражда кўриб чиқилишига рози бўлгани билан асослади.
Қарор ЮКОСнинг учта собиқ акциядори - Yukos Universal, Hulley Enterprises ва Veteran Petroleum’нинг пул олиши бўйича тўсиқлардан бирини олиб ташлайди, аммо уларнинг арбитраж қарорини ижро этишга уринишлари ҳозирча муваффақиятсиз ва бу узоқ йиллар давом этиши мумкин. Reuters агентлигининг таъкидлашича, улар пулни кўришдан олдин суд жараёни йиллаб чўзилиши эҳтимоли бор.
Кўп миллиард долларлик компенсация
Yukos Universal, Hulley Enterprises ва Veteran Petroleum компанияларига 2014 йилда Ҳаага арбитражи қарори билан 50 миллиард доллардан ортиқ пул ўтказилиши керак бўлган. Ҳакамлик судининг хулосасига кўра, Россия ушбу концерн собиқ эгаси Михаил Ходорковскийни қамоққа жўнатгандан сўнг, «ҳийлалар» ёрдамида ЮКОСнинг «ёмон экспроприацияси»ни амалга оширган.
Ўшандан бери учта компания Буюк Британия, АҚШ ва Нидерландияда Россиядан ушбу суммани мажбуран ундиришга уриниб кўрди, ҳозир эса маблағ миқдори 60 миллиард долларгача кўтарилди.
Октябр ойида бўлиб ўтган суд мажлисида Россия арбитраж юрисдикциясига бўйсунишга рози бўлмаганини билдириб, компенсация тўлашдан бош тортди, шунингдек, низо, унга кўра, ҳали Нидерландия судлари томонидан якуний кўриб чиқилмаган. Москва ҳар қандай ҳолатда ҳам пул тўлаш нияти йўқлигини билдирмоқда. 2020 йил декабр ойида Россия Федерацияси Конституциявий суди унга ушбу компенсацияни тўламасликка рухсат берди.
Мавзуга оид
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
18:18 / 16.11.2024
Россияда мигрантларни назорат этадиган «Мигрант ID» жорий қилиниши мумкин
13:46 / 16.11.2024