Жамоа аъзолари (суратда чапдан ўнгга):

Абдунайим Абдушукуров - тарихчи;

Алишер Орифжонов - туризм мутахассиси;

Отабек Ҳамзаев - шифокор (жамоа сардори);

Шоҳзодбек Бектурсунов - файласуф;

Шоҳрух Жўраев - ЎзДЖТУ докторанти;

Ёқубжон Холматов - “Wisdom” хусусий мактаби директори.

Ўйинни суратга олиш жараёнидан лавҳалар

Отабек Ҳамзаев жамоаси 2023 йилнинг кузги мавсуми бешинчи ўйинида иштирок этади.

1-раундда француз ёзувчиси Экзюпери карвонни душман пистирмасидан кўра “сўнган юлдузлар” ҳалокатга олиб келади, деганида “сўнган юлдузлар” деб нимани назарда тутгани ҳақида савол ўйналди. Жамоа ўйинга киришиб улгурмагани муҳокамада сезилди ва ҳисоб телетомошабинлар фойдасига очилди – 0:1.

2-раунд саволида АҚШ қамоқхоналарида чекиш тақиқланган даврларда маҳбуслар сигарет ўрнига нимадан пул сифатида фойдалангани сўралди. Ушбу саволда жамоа ҳар қанча уринса ҳам тўғри жавобга яқинлаша олмади. Ҳисоб – 0:2.

Жамоа аъзоси Абдунайим Абдушукуров

3-раундда Бальзак “Горио ота” романида нимага нисбатан “у қалбнинг ўзгинасидир, у гапирмоқчи бўлган гапингизнинг акс садосидир” дея таърифлаган нарса нималиги сўралди. Муҳокама давомида жамоа тўғри жавобга етиб бора олмади ва телетомошабинлар йирик ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ҳисоб – 0:3.