Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Кечанинг ўзида 800 минг долларлик янги шартнома туздик” – бизнес форум ортидан янги ҳамкорлар топган тадбиркор
Тадбиркор Сардор Ғаффоровнинг сўзларига кўра, саммит унга янги ҳамкорлар топиш ва ўз маҳсулотларини сотиш учун янги бозорларга чиқиш учун катта имкониятлар тақдим қилган. “Ушбу форум экспорт имкониятларимизни камида 1 млн долларга оширишга ёрдам беришини кутяпмиз”, дейди у.
Кеча, 8 ноябр куни, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити доирасида “ИҲТ давлатларида кичик ва ўрта бизнес – иқтисодий ривожланиш ва тараққиётнинг асосий драйвери” мавзусида 5-бизнес форуми бўлиб ўтгани хабар қилинганди. “Абдуқодир орзуси” МЧЖ раҳбари Сардор Ғаффоровнинг таъкидлашича, форум янги бизнес ҳамкорлар топиш ва экспорт географиясини кенгайтириш учун тадбиркорларга катта имкониятлар тақдим қилмоқда.
“Шу кунга қадар 15 га яқин мамлакатга экспорт фаолиятини амалга ошириб келяпмиз. Мана шундай форумларнинг Ўзбекистонда ўтказилаётганлиги бизга катта имконият эшикларини очиб беради. Сабаби, олдинлари бизнес вакиллари билан юзма-юз учрашувларда қатнашиш учун бошқа давлатларга бориш, шу билан бирга, ўзимизнинг маҳсулотларимизни ҳам олиб бориш ноқулайликлар келтириб чиқарарди. Охирги йилларда мамлакатимизда ўтказилаётган бизнес форумларнинг кўпайиши экспортёрлар учун янги шартномалар тузиш, янги шерикларни топиш ва маҳсулотларимизни жаҳон бозорига олиб чиқишда катта имкониятлар эшигини очиб берябди.
Шу кунга қадар Эрон ва Туркия давлати билан ишлаб келган бўлсак, кечаги форумдан кейин экспорт географиямизни кенгайтириш учун имкониятлар тақдим қилинди. Чунки Озарбойжон ва Туркманистондан келган тадбиркорлар томонидан ҳам миллий маҳсулотларимизга катта қизиқиш билдирилди. Бу борада музокаралар олиб борилмоқда. Кечанинг ўзида улар билан 800 минг долларлик янги шартнома қилишга эришдик. Ушбу форум экспорт имкониятларимизни камида 1 млн долларга оширишга ёрдам беришини прогноз қиляпмиз”, дейди Сардор Ғаффоров.
Мавзуга оид
15:59 / 16.01.2026
“Бож тўловлари юқори бўлмайди” – Ўзбек-Ироқ бизнес форумида нималар муҳокама қилинди?
15:53 / 06.06.2024
“Ҳақиқий бизнесмен рақобат тарафдори бўлади” — Дониёр Ғаниев ЖСТга аъзолик ҳақида
09:39 / 03.06.2024
Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти жорий йилда Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади
18:29 / 30.05.2024