Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 22,1 фоизга ошган.

Бунда, экспорт – 17,7 млрд, импорт – 27,0 млрд долларга тенг бўлди.

Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,1 фоиз), Россия (15,7 фоиз), Қозоғистон (7,2 фоиз), Туркия (5,3 фоиз) ва Корея Республикасида (3,8 фоиз) қайд этилган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январ-сентябр ойларида жаҳоннинг 193 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.