Ўзбекистон | 16:21 / 24.11.2023
5636
2 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқнинг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келади

Дэвид О’Салливан 29-30 ноябр кунлари Тошкентга келади. Ташрифдан мақсад – Европа Иттифоқининг Россияга қарши қўллаётган санкциялари бўйича конструктив мулоқот ўтказиш. О’Салливан шу йил апрел ойида ҳам Ўзбекистонда бўлган эди.

Фото: EU in Uzbekistan

Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан 29-30 ноябр кунлари Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ташрифдан кўзланган мақсад Россиянинг Украинага қарши ҳарбий тажовузга жавобан Европа Иттифоқи санкциялари бўйича конструктив мулоқотни давом эттириш эканлиги келтирилган. 

О’Салливаннинг Ўзбекистонга аввалги ташрифи жорий йилнинг апрел ойида бўлиб ўтганди.

Аввалроқ, The Bell нашри 2023 йилнинг биринчи ярмида Россиянинг қўшни давлатлардан амалга оширган импорти 5,2 млрд долларга ёки 37 фоизга ошгани ҳақида хабар берганди. Мутахассислар Россия шу йўл билан Ғарб санкцияларини четлаб ўтаётганини ва киритилган чекловлар кутилган натижани бермаётганини тахмин қилишган.

О’Салливан бундан 7 ой олдин, апрел ойи охирида ҳам Ўзбекистонга келган ва президент Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлган ва шундан кейин ўтказган матбуот анжуманида Ўзбекистон ўз ҳудудидан санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланилишига қарши эканига ишонч ҳосил қилганини айтганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид