Жамоалар уч ой давомида бош соврин учун кураш олиб бордилар ваниҳоят, асосий саволга жавоб топилди: янгиланган ISUZU D-MAX IRBIS LSE пикапи кимга насиб қилди?

25 ноябрь куни Тошкентда D-MAX quest кенг кўламли квестининг финали бўлиб ўтди. Бу SamAuto компанияси томонидан Ўзбекистон ҳудудида ўтказилаётган иккинчи travel-квести ҳисобланади. Бу йил қатнашиш учун 2200 киши ариза топширди, тўлиқ рўйхатдан ўтган жамоалар сони эса 209 тага етди.

D-MAX quest финали

Уч ой давомида қатнашчи жамоалар бош соврин учун кураш олиб бордилар ва жамоавий ишлашга, «қулайлик ҳудудидан» чиқишга ўрганишди, мантиқ ва чаққонликка оид топшириқларни бажардилар. Синовлар қатнашчилар аниқлаб, топиб боришлари керак бўлган манзилларда ўтказилди. Бу давр давомида жамоалар Янгиобод тоғларида, Сармишсой дарасининг қадимий қояларида, Тузкон тузли кўли соҳилларида, Чингизхон каньонидаги Марсникига ўхшаш манзараларда учрашдилар.

 

Лойиҳанинг расмий ҳомийси Ипак Йўли банки, ахборот ҳамкорлари эса – UzReport телеканали ва Repost.uz нашри бўлди, шунингдек лойиҳани Total ва Megamix қўллаб-қувватлади.

Финалгача иккита энг матонатли, мақсадга интилган ва баҳамжиҳат жамоалар етиб келди: «Бригада» ва «Koryoin». Қизғин кураш билан ўтган иккинчи D-MAX questʼда «Koryoin» жамоаси ғалабa қозонди.

Янги авлод ISUZU D-MAX пикаплари

Тадбир янги авлод пикапларининг тақдимоти билан бошланди: бу йил SamAuto меҳмонларга кенгайтирилган ранг палитрасидаги ISUZU D-MAX IRBIS LS/LSE, ISUZU D-MAX OKSUS/OKSUS LS ва ISUZU D-MAX SAHAR янги модификацияларини тақдим этди. Айнан конвейердан эндигина чиққан,  full-комплектациядаги ёрқин-оловранг ISUZU D-MAX IRBIS LSE пикапига ғолиб жамоа эга бўлди.

ISUZU D-MAX пикаплари Самарқанддаги улкан SamAuto автозаводида чиқарилади, у Ўзбекистондаги юк автомобиллари, махсус техника ва йўловчи транспорт воситалари ишлаб чиқаришнинг етакчиларидан бири саналади.