Ҳинд океанида, феруза ранг сувларнинг илиқ қучоғида марварид яширинган, у Малдив ороллари номи билан машҳур. Бу 1000 дан ортиқ маржон оролларидан иборат архипелаг бўлиб, уларнинг ҳар бири гўё ранг-баранг денгиз мавжларини ифодалаганга ўхшайди. Бу ерда оппоқ қумли пляжлар палма дарахтларининг зумрад барглари билан бирлашаркан, вақт секинроқ ҳаракат қилаётгандек туюлади, бу эса сизга ғайриоддий гўзалликдан завқланиш имконини беради.

Миллий туроператор ушбу мақолада орзудаги жаннатмакон оролга саёҳат қилмоқчи бўлган сайёҳларнинг энг машҳур ва тез-тез бериладиган саволларига жавоб беради.

Малдив оролларига қачон борган маъқул?

Малдив оролларида дам олиш учун энг яхши ойлар декабрдан январгача бўлган давр ҳисобланади. Бу вақтда ҳаво илиқ, океан тинч, сувлар тиниқ бўлади.

Малдив оролларига қандай учиш мумкин?

Тошкентдан тўғридан тўғри рейслар 2 декабрдан бошланади ва 2024 йил феврал ойи охиригача давом этади. Парвозлар “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг қулай авиалайнерларида ҳафтада бир марта, ҳар шанба куни амалга оширилади.

Оролгача неча соат училади?

Малдив оролларига парвоз атиги 6 соат давом этади. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бортида товуқ ёки мол гўштидан тайёрланган иссиқ, ҳалол таомлар, газаклар, шунингдек, турли ичимликлар тақдим этилади.

Малдив оролларига визани қандай олиш мумкин?

Шунчаки, Малдив оролларига учинг. Мамлакатимиз учун Малдив Республикасига киришда ҳеч қандай қийинчиликсиз 30 кунгача сайёҳлик визаси берилади.

Малдив оролларида транспорт: меҳмонхонага қандай етиб олинади?

Халқаро рейслар Малдив ороллари пойтахти Мале аэропортига қўнади. Аэропортдан курортга/меҳмонхонага йўл ва трансфер сиз танлаган оролга боғлиқ.

Малдив оролларида сайёҳларга танлов учун иккита энг машҳур транспорт варианти таклиф қилинади:

 ⁃ денгиз самолёти — бу энг тезкор йўл, гидропланда бутун бошли оролни юқоридан, бор гўзаллиги билан кўришингиз мумкин.