30 ноябрдан «Хоразм троллейбус бошқармаси» корхонаси Урганч-Хива-Урганч йўналишида троллейбуслар ҳаракатини тиклади.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, ҳаракат юқори кучланишли электр симлари ва трансформаторларида таъмирлаш ишлари олиб борилгани сабабли 20 ноябрда тўхтатилганди.

Ҳозирда йўналиш бўйлаб 8 та троллейбус соат 6:45 дан 18:45 гача ҳаракатланмоқда.

Урганч ва Хива ўртасидаги троллейбус линияси мамлакатда троллейбус тизимининг ягона линияси ҳисобланади.