Ўзбекистон номи турли жойларда ҳар хил ва нотўғри ёзилишини таъкидлаб, алифбо ислоҳоти бўйича баҳсларга қатъий нуқта қўйишни ҳамда айрим ўзгаришларни жорий этиш зарурлигини айтди.

«Гап бизнинг миллатимиз ва юртимиз номи ҳақида кетяпти», — деди Саида Мирзиёева ва экранда «Ўзбекистон» ёзувининг турлича ёзилишлари намойиш этилди.

«Тўғри, алифбо ислоҳоти янги баҳслар, тортишувлар, кўзда тутилмаган молиявий харажатларни келтириб чиқариши мумкин. Лекин яна бир бор таъкидлайман: гап ватан ва миллат номини тўғри ёзиш ҳақида кетар экан, бундай баҳс ва тортишувларни бас қилишимиз, алифбодаги айрим ўзгаришларни жорий этишимиз ва шу билан алифбо масаласига қатъий нуқта қўйишимиз зарур», — деди давлат раҳбари ёрдамчиси.

Ҳуқуқшунос, ЎзА бош директорининг биринчи ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев алифбо ислоҳоти масаласида кўпчилик тилга оладиган хавотир ва афсоналарни қисқача таҳлил қилди.

Бизда алифбо алмашмаяпти!

Алифбомиз ўша-ўша турибди ва яна туради. «Алифбо алмашса, халқ саводсиз бўлади», деганларнинг фикри тўғри, аммо бизда алифбо алмашаётгани йўқ ва бизга бу тааллуқли эмас.

1929 йилда арабчадан лотинга, 1940 йилда лотиндан кириллга ўтказилганда ҳақиқатан ҳам халқ маълум кўринишда саводсизлашган. Лекин бу ерда бир ёзувдан мутлақо бошқа ёзувга ўтиш ҳақида гап кетмоқда.

Бизда ҳозир алифбо ва ёзув алмашмайди. Ҳаттоки жиддий ўзгартирилмайди ҳам. Алифбодаги айрим ҳарфларнинг (минимум 2 та, максимум 4 та) шакли бироз, яна қайтараман, бирозгина ўзгартирилади.

Масалан:

Ў => Õ õ

Ғ => Ğ ğ

Бу шакллар барчага таниш, шундоқ ҳам ёзма ҳуснихатда шу каби шакллардан фойдаланамиз. Шу сабабли, «алифбо ислоҳоти халқни саводсиз қилади», деган баландпарвоз даъволар шунчаки афсона холос!

Алифбо ислоҳоти учун ваҳимали даражада катта маблағ кетмайди

Чунки барча дарслик ва китобларни қайта чоп этишга ҳожат йўқ, барча паспортлар ҳам алмаштирилмайди, ҳозирги пуллар ҳам ўз кучида қолаверади ва ҳ.к. Бу ҳақида олдин ҳам