13:00 / 12.12.2023
2607

Ўзбекистон ва Ироқ ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда 

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Ироқ бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ҳамда ҳамкорлик кўламини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Фото: ТИВ

Ташриф билан Бағдод шаҳрида бўлган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев Ироқ бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, Ироқ томони Ўзбекистон билан кўп қиррали шерикликни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро устувор соҳаларда ҳамкорлик кўламини кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва маданий-гуманитар алмашинувни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди. Ироқ томони Ўзбекистон маҳсулотларининг Ироқ бозорига чиқиши ва Ўзбекистондан импорт турларини кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Учрашувда бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ҳам муҳокама қилинди.

Top