17:00 / 13.12.2023
8061
Реклама

Chery Automobile: янги энергия оламидаги технологик ютуқ

1997 йилда ташкил этилган Chery Automobile компанияси «технология, сифат ва халқаро ҳамкорлик» стратегиясини амалга ошириш орқали жаҳон бозорида рақобатбардош бренд яратишга интилади. 26 йиллик ривожланиш давомида Chery маҳсулотлари дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатлари ва минтақаларида сотиб келинмоқда, бутун дунё бўйлаб 1500 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари мавжуд. Chery бутун дунё бўйлаб 12,7 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиб, сўнгги 20 йил давомида Хитойнинг енгил автомобиллар экспорти бўйича етакчи бренди сифатида ўз мавқеини сақлаб қолди.

Фото: Chery Automobile

Анъанавий ички ёнув двигатели сегментида Chery етакчи ўринни эгаллаб, «учта асосий компонент», жумладан, двигатель, трансмиссия ва шасси ёрдамида ноёб рақобатдош устунликни яратди. Бу хитойлик автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг йирик ютуғига айланди, автомобиллар сотуви бир миллионтадан ошиб кетди ва жаҳон бозорида биринчи бўлиб Chery Tiggo 8, Chery 7 ва Arrizo моделлари орасида машҳурликка эришди.

Фото: Chery Automobile

2023 йилнинг январь ойидан ноябрь ойигача Cheryʼнинг сотувлари 1 665 626 та автомобилни ташкил этди, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 47,8 фоизга ўсди. Бренднинг ривожланиш динамикаси ўсишда давом этмоқда. Chery ички ёнув двигателлари бозорида ўз иштирокини мустаҳкамлаб, янги энергия манбаларига фаол ҳаракат қилмоқда.

Компания ҳозирда плагинли гибрид электромобиллар, узоқ масофага ҳаракатланувчи аккумуляторли электр транспорт воситалари ва водород энергиясини ўз ичига олган кўп қиррали ривожланиш стратегиясини амалга оширмоқда. Chery, шунингдек, «тўрт вертикал ва уч горизонталь» ривожланиш стратегиясини шакллантириб, аккумуляторлар, моторлар ва электрон бошқарув тизимларини ўз ичига олган тадқиқот ва ишланмаларни фаол равишда олиб бормоқда.

2002 йилда Chery «хавфсиз, энергия тежамкор ва экологик тоза» маҳсулот тушунчасини тақдим этди. «Яшил», кам углеродли ва барқарор ривожланиш стратегияси маҳсулотни ишлаб чиқишдан маркетинг терминалларигача бўлган бутун ишлаб чиқариш занжирига киради.

Cheryʼнинг янги энергия маҳсулотлари MHEV, PHEV ва BEV каби турли сегментларни қамраб олади, улар «янги учта устунга» таянади: гибрид ажратилган двигателлар, трансмиссиялар ва аккумулятор пакетлари. Бу компаниянинг рақобатбардош бозордаги технологик пойдеворини мустаҳкамлайди, фойдаланувчиларни юқори сифатли «яшил» автомобиллар билан таъминлайди ва энергияни тежаш ва чиқиндиларни камайтириш бўйича глобал саъй-ҳаракатларга янада оқилона ҳисса қўшади.

Фото: Chery Automobile

Ўзбекистон автомобилларни электрлаштиришга ўтишни тезлаштирар экан, Chery бозордаги ўзгаришларга фаол жавоб бермоқда. 2024 йилнинг биринчи ярмида Chery Ўзбекистон бозорида ўзининг биринчи гибрид электр автомобили PHEV (Plug-In Hybrid Electric Vehicle)ни чиқаради.

Технологик имкониятлардан келиб чиққан ҳолда компания фойдаланувчиларга юқори сифатли, юқори самарали ва энергия тежайдиган янги энергия воситаларини таклиф қилишга интилади, «яшил» ва кам углеродли саёҳат имкониятларини кенгайтиради ва экологик барқарорликни рағбатлантиради.

Эслатиб ўтамиз, ADM Global Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ҳисобланади.

Сайт: cheryauto.uz

Instagram: @cheryuzbekistan

Telegram: @cheryuzbekistan 

Telegram-бот https://t.me/cheryuzbekistanbot

Facebook: @CheryUzbekistan

YouTube: @cheryuzbekistan

Реклама

Top