13:19 / 13.12.2023
3759

Янги Меҳнат кодексида ташкилот раҳбари учун дастлабки синов муддати 6 ойдан ошмаслиги кераклиги белгиланди

Янги Меҳнат кодексида дастлабки синов муддати уч ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларнинг раҳбарлари учун эса олти ойдан ошмаслиги кераклиги белгиланди.

Олий суд хабарига кўра, 2023 йилнинг 9 ойи давомида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан меҳнат муносабатларига доир жами 10 978 та иш кўрилган бўлиб, шундан 7 267 таси қаноатлантирилган, 1 376 таси рад қилинган, 2 002 таси кўрмасдан қолдирилган, 331 таси иш юритишдан тугатилган.

2023 йил 20 ноябрда янги таҳрирдаги Олий суд пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракт)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Янги Меҳнат кодексига фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини тузиш ва мазкур шартнома асосида юзага келган муносабатларни якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этиш масаласида янги норма киритилди.

Янги Меҳнат кодексида ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг нусхаси топширилган кундан эътиборан уч ой этиб белгиланди.

Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишуви билан бекор қилишда тарафларнинг келишуви меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилиши, унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шартлиги ҳақида янги норма киритилди.  

Эски таҳрирдаги Меҳнат кодексида дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмаслиги белгиланган эди. Янги Меҳнат кодексида дастлабки синов муддати уч ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларнинг раҳбарлари учун эса олти ойдан ошмаслиги кераклиги белгиланди. 

Top