Даҳшатли ЙТҲ содир қилган Tahoe ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмасига кўра, ЙТҲ натижасида йирик автомобиль билан тўқнашган Tico ҳайдовчисида бош мия чайқалиши, бош мия травмаси, чап оёқ синиши ва бошқа жароҳатлар аниқланган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Маълум бўлишича, 2023 йил 14 декабрь куни соат 13:00 атрофида Марғилон шаҳар А.Яссавий-Тинчлик кўчалари кесишган чорраҳаси автомобиль йўлида фуқаро М.Ю “Tahoe-2» автомашинаси билан ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишга ўтиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро С.Т. бошқарувидаги “Tico” автомашинага урилиб, ЙТҲ содир қилган.
Натижада “Tico” ҳайдовчиси С.Т. тан жароҳати олиб, даволаниш учун шифохонага мурожаат қилган. Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорининг берган маълумотномасига кўра, С.Т. да оғир тан жароҳати – бош мия чайқалиши, бош мия травмаси, чап оёқ синиши ва бошқа жароҳатлари борлиги аниқланган. Tico йўловчиси А.Қ.да эса чап болдир суяги ёпиқ синган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
-
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди
Иқтисодиёт | 23:07 / 05.07.2025
-
Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади
Жаҳон | 22:45 / 05.07.2025
-
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Жамият | 22:35 / 05.07.2025
Мавзуга оид

14:10 / 04.07.2025
Уста Ширин кўчасида Cobalt ва Tracker-2 тўқнашди

13:23 / 03.07.2025
«Ливерпул» ҳужумчиси Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

10:41 / 03.07.2025
Чилонзорда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Lacetti Damas билан тўқнашди

23:32 / 30.06.2025