10 декабр куни Тошкент шаҳридаги Hangar by Oila муассасасида HAVAL брендининг янги модели тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбир HAVAL автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ҳисобланувчи ADM Global компанияси томонидан ташкиллаштирилди.

Тадбир оддий автомобил тақдимотидан кўра ёрқин ранглар ва ҳайдаш завқи билан тўлдирилган катта театрлаштирилган томошага ўхшарди. Киришда меҳмонларни бита билан қуролланган қаттиққўл эркаклар кутиб олди, атроф-муҳитга мос кайфият берувчи декорация ҳозирланган. Буларнинг барчаси биргаликда Нью-Йорк кўчаларида ҳукмронлик қилган ва маҳаллий аҳолида доим қўрқув уйғотган гангстерлар даврини эсга соларди.
«Биз уни ростдан ҳам инсонлар учун ишлаб чиқарилган машинага айлантирмоқчимиз. Бу машина қандай бўлиши керак? Яхши ва қулай автомобил. Бу борада бизда мукофот бор. Шунингдек, машина амалий бўлиши лозим. Машина анча катта, кенг, қулай ва нархига арзийдиган бўлиши шарт», — деб таъкидлади HAVALʼнинг Ўзбекистондаги маркази директори Вячеслав Василев.

Great Wаll Моtor ва АДМ Глобал компаниялари Ўзбекистонда HAVAL моделлари ассортиментини фаол равишда кенгайтирмоқда. Октябр ойида HAVAL бренди бозорга расман кириб келди ва иккита моделни тақдим этди: H6 ва Jolion, энди эса қатор яна бир кроссовер — М6 билан кенгайтирилди.
HAVAL М6 — идеал оилавий автомобил.
Кенг, қулай ва хавфсиз. У ишончли, вақт синовидан ўтган техник ечимлар билан бойитилган. Автомобилнинг ташқи кўриниши ҳар доим долзарб бўлиб қоладиган жиҳатлар — амалийлик ва чекланганликдан эҳтиёткорлик билан фойдаланади. Модел кенг интерерга эга ва аллақачон Ўзбекистон йўлларига, иссиқ ва совуқ иқлим шароитларига мослашган.
Автомобилнинг ўлчамлари йирик: 4664 х 1830 х 1729 мм, ғилдирак базаси эса 2680 мм. М6 олд привод ва 1,5 литрли GW4G15F турбо двигатели билан жиҳозланган. Ушбу двигатель 143 от кучига ва айлантирувчи куч моменти 202 Нм қувватга эга. Трансмиссия — 7 поғонали, роботлаштирилган, иккита муфтали.

HAVAL М6 энг машҳур рангларда сотувга чиққан: оқ, кулранг ва қора. Автомобил жиҳозларига иқлим назорати, круиз-контрол, орқа кўриш камераси, калитсиз ишга тушириш учун қулай тугма, 10,25 дюймли мултимедиали дисплей, тўрт карнайли аудиотизим, олд ўриндиқларни иситувчи ва педал ўтказгичлар киради.
















