“ATI.SU юк ташиш биржаси”нинг Ўзбекистондаги фаолиятининг қандай якунларини таъкидлаб ўта оласиз?
Ўтган йил давомида биз сезиларли ўсдик. Чунончи, тизимимиз фойдаланувчилари сони қарийб 3 баробарга – 4,3 мингтагача ўсди. Булар ҳамкорлар ва пудратчиларни топиш учун биржа имкониятларидан фойдаланадиган реал юк ташувчилар ва юк соҳибларидир. 2023 йилда биржага жойлаштирилган юк ташишга буюртмалар сони 2,3 бараварга ўсди. Бунда гап ҳам мамлакат ичидаги юк ташишлар, ҳам халқаро йўналишлар ҳақида бормоқда.
“ATI.SU юк ташишлар биржаси” бу логистика бозори иштирокчилари: юк эгалари, экспедиторлар, юк ташувчилар учун сервислар экотизимидир. Компания дунёнинг 63 та мамлакатида фаолият юритади, унинг фойдаланувчилари эса ҳар куни 300 минг тоннадан ортиқ юк ташиш учун буюртмалар жойлаштиради.
Платформада бепул:
-юк ёки транспортни қўшиш;
-юк ёки транспорт топиш мумкин.
Ноябр бошларида биз энг йирик тармоқ воқеаси – халқаро “Trans Logistica Uzbekistan 2023” кўргазмасида қатнашдик. Стендимиз ташриф буюрганларда катта қизиқиш уйғотди.

Бундай қизиқишни изоҳлаш осон. Биз Ўзбекистонда логистика учун сервисларнинг биринчи рақамли экотизими саналамиз. Бозор юк етказиб бериш жараёнларини оптимизациялашга ёрдам берувчи технологиялар билан фаол қизиқмоқда. Ва биз турли мамлакатларда минглаб фойдаланувчилар синаб кўрган ечимларни таклиф этишимиз мумкин. Булар энг долзарб чақириқлар – юк ташишга ўсиб бораётган талаб, бозорнинг ва компаниялар ички жараёнларининг ношаффофлиги, такрорланувчи амалиётларга юқори харажатлар ва виждонсиз ҳамкорларга йўлиқиш хатарларини енгиб ўтишга ёрдам берувчи воситалардир.
- “Биржа” қандай воситаларни қўллайди?
- Биржанинг бош вазифаси – бу юк соҳиблари ва юк ташувчиларга бир-бирларини тез ва осон топишга ёрдам беришдир. Ўзбекистондаги кўплаб логистлар, одатга кўра, мессенжерларда “ўтирадилар” ва ўша ерда пудратчиларни қидиришга уринадилар. Ва бунга кўп вақт сарфлайдилар, чунки ахборот тез йўқолади ва бу бетартиб оқимда нимадир топиш мураккаб.














