Ўзбекистон | 12:09 / 18.12.2023
14460
1 дақиқада ўқилади

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Таътил 2024 йил 10 январгача давом этади. III чорак дарслари 11 январдан бошланади.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, вазирлик тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг II чорак сўнгги куни 2023 йил 27 декабр, қишки таътилнинг илк куни 28 декабр саналади.

Таътил 2024 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.

Вазирлик хабарида айтилишича, III чорак дарслари 2024 йил 11 январдан бошланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид