Ўзбекистон | 13:00 / 19.12.2023
14338
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда катта пул эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

У фуқаро ишончига кириб, ундан 10 минг доллар олаётганда ушланган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, унинг Фориш туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро У.У.нинг ишончига кириб, уни 17 000 доллар эвазига Мексика давлати орқали АҚШга юборишини айтиб, шундан 10 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид