Ўзбекистон | 09:32 / 21.12.2023
1906
1 дақиқада ўқилади

Баҳолаш соҳасидаги профессионал бирлашмалар фаолияти тартибга солинади

«Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳа Давлат активларини ривожлантириш агентлиги томонидан тайёрланган.

Фото: Depositphotos

Лойиҳанинг тушунтириш хатида қонун лойиҳаси ушбу соҳадаги нормаларни замонавий қонунчилик тенденцияларига мувофиқлаштириш лозимлигидан келиб чиқиб ишлаб чиқилганлиги кўрсатилган.

Амалдаги қонундан фарқли равишда янги ҳужжат лойиҳаси боблардан иборат (9 та боб). Унда шунингдек:

асосий тушунчалар (15 та атаманинг таърифи);
асосий принциплар:
мустақиллик;
холислик;
ҳалоллик;
профессионализм;
конфиденциаллик;
Вазирлар Маҳкамасининг, ваколатли орган ва унинг комиссияларининг ваколатлари;
Баҳоловчилар реестри ва Эксперт хулосаларининг ягона реестрини юритиш тартиби;
фаолият сифатининг ички ва ташқи назоратини амалга ошириш тартиби ва бошқалар акс эттирилган.
 
Алоҳида нормалар билан соҳадаги профессионал бирлашмаларнинг фаолияти тартибга солинмоқда, жумладан:

бирлашмаларнинг ўз аъзолари томонидан қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича ваколатлари;
уларнинг профессионал этика қоидаларини, методик материалларни ва соҳадаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш тартиби ва бошқалар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид