Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтмоқда — Шавкат Мирзиёев
Бу вазиятда «миллий манфаатларга жавоб берадиган тўғри йўлни топиш осон бўлмаётгани» таъкидланган.
22 декабр куни Шавкат Мирзиёев раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида жаҳон миқёсида тараққиёт суръатлари мисли кўрилмаган даражада шиддатли тус олаётгани таъкидланди.
Президент айни вақтда азалий қадриятлар, ижтимоий-сиёсий қарашлар тизимида чуқур трансформация жараёнлари юз бераётганини айтиб ўтди.
«Илгари ўз мақсад ва манфаатларини асосан дипломатия ва сиёсат билан ҳимоя қилиб келган дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш, қарама-қаршилик ва тўқнашувлар йўлига ўтганига ҳаммамиз гувоҳмиз. Афсуски, бундай кенг кўламли ва ўта зиддиятли жараёнларнинг таъсири Марказий Осиё минтақаси ва унинг таркибий қисми бўлган мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти», — деди давлат раҳбари.
«Ана шундай ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган тўғри йўлни топиш, албатта, осон бўлмаяпти», — дея таъкидлади президент.
Давлат раҳбари Ўзбекистон дунёдаги узоқ-яқин барча давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаётганини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
18:26 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки билан ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди
18:23 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Ўмон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
12:49 / 18.06.2026