Самарқанд шаҳри ва туманининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бугун, 23 декабр куни соат 12:00 да Самарқанд вилоятидаги 110 кВ  «Л-Ғарбий-1, 2» электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида Самарқанд тумани ва Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчилар (16 000 та) электр қисман таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда ушбу носозлик «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Самарқанд ҳудудий филиалининг махсус бригадалари томонидан бартараф этилмоқда.