Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқдарё тумани собиқ ҳокими тадбиркордан 200 минг доллар олаётганда ушланди
Муқаддам Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими бўлиб ишлаган шахс ва ички ишлар собиқ ходими ҳамда маклерлик билан шуғулланувчи фуқаро тадбиркорга Қуйи Чирчиқда 11 гектар ерни номига расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн доллар талаб қилган. Улар Тошкентдаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг долларни олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Оқдарё туманининг собиқ ҳокими тадбиркордан 200 минг АҚШ доллари олаётганда ушланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
Маълум қилинишича, муқаддам Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ва ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига кирган.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани “Сурум” МФЙ ҳудудидан тикувчилик фабрикаси ташкил этиш учун бошқа бир фуқарога тегишли масъулияти чекланган жамиятга берилган 11,1 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур уч нафар шахс Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мавзуга оид
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
13:35 / 15.01.2025
Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани рад этилди. Ёлғон хабар тарқатган икки фуқаро жаримага тортилган
16:54 / 14.01.2025
Самарқанддаги Ширин шаҳарчасида ерусти метроси қурилади
12:22 / 29.07.2024