Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган бир қанча қонунлар билан шартномалар ратификация қилинди. 

Жумладан, Ўзбекистон билан Италия Республикаси ўртасида қуйидаги шартномалар ратификация қилинди: 

- Ушлаб бериш тўғрисидаги Шартнома; 

- Жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартнома; 

- Маҳкумларни топшириш (экстрадиция) тўғрисидаги Шартнома. 

Ушбу шартномалар 2023 йил 8 июн куни Римда Италия ва Ўзбекистон томонидан имзоланган.