Уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан, 2023 йилнинг январ-ноябр ҳолатига Ўзбекистонда 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлари 73,9 фоизни ташкил этган. 

Статистика агентлиги хабарига кўра, шундан бир болали уй хўжаликлари энг катта улушга эга – 21,6 фоиз.

Ушбу кўрсаткич қолган уй хўжаликларида қуйидагича кўринишга эга:

  • икки болали уй хўжаликлар – 26,8 фоиз;
  • уч болали уй хўжаликлар – 17,8 фоиз;
  • тўрт ва ундан кўп болали уй хўжаликлар – 7,7 фоиз.

Кузатув натижаларига кўра, 26,1 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача бўлган болалар мавжуд эмас.