10:33 / 06.01.2024
4619

Ўзбекистон ва Германия миграция соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштиряпти

Ўзбекистон ва Германия савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий алоқаларни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Германия элчиси Тило Клиннер билан музокаралар ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорликнинг 2023 йилдаги якунлари сарҳисоб қилиниб, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, ўзаро манфаатли шерикликни янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни чуқурлаштириш, жумладан, GSP+»тизими доирасида ўзаро савдони диверсификация қилиш, Германиянинг етакчи компаниялари ва технологияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги билдирилди.

Учрашувда маданий-гуманитар, таълим ва миграция соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Top