Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Қатар элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг 2023 йилдаги ривожланишини сарҳисоб қилиб, 2024 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар жадвалини кўриб чиқди.

Турли йўналишларда янги қўшма инвестициявий лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.