Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминия билан илм-фан ва таълим соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Руминия ва Швейцария элчилари билан алоҳида учрашувлар ўтказди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Руминия ва Швейцария элчилари Даниэл Кристиан Чобану ва Константин Оболенский билан алоҳида учрашувлар ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқотлар чоғида турли даража ва йўналишларда Ўзбекистон-Руминия ва Ўзбекистон-Швейцария алоқаларини фаоллаштириш, икки томонлама муносабатларни амалий мазмун билан тўлдиришга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди.
Ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам равишда ташкил этишдан томонлар бирдек манфаатдор эканлиги билдирилди. Маслаҳатлашувлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш имконини бериши қайд этилди.

Парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, илм-фан ва таълим муассасалари ўртасида шериклик алоқаларини йўлга қўйиш, турли соҳаларда истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Учрашувларда, шунингдек, жорий йилда ўтказиладиган қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
09:15 / 26.06.2026
Россия Руминияга жавоб чораси сифатида консулликни ёпмоқда
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
18:37 / 29.05.2026