Давос экспертлари энг катта глобал хавфни маълум қилди
Сунъий интеллектга асосланган дезинформация орқали сайлов натижаларига таъсир қилиш келгуси йилларда катта хавф бўлади. Украина, Ғазо сектори ва Тайван атрофидаги можаролар янада жиддий тус олиши мумкин, дейилади Давос форуми ҳисоботида.
Сунъий интеллект (СИ)га асосланган дезинформация орқали сайлов натижаларига таъсир қилиш кейинги икки йил ичида энг катта глобал хавфлардан бирига айланади. «Нотўғри маълумот ва дезинформация қисқа муддатли энг катта хавф ҳисобланади, шу билан бирга, экстремал об-ҳаво ва Ер тизимларидаги жиддий ўзгаришлар узоқ муддатли энг жиддий муаммоларни келтириб чиқаради», дейилади Давосда Жаҳон иқтисодий форуми очилишига тўғри келган ва 10 январ, чоршанба куни эълон қилинган 2024 йилги The Global Risks Report 2024 ҳисоботида.
«Дезинформациядан кенг фойдаланиш, шунингдек, уни тарқатиш воситалари янги сайланган ҳукуматларнинг қонунийлигига путур етказиши мумкин», дейди экспертлар. Улар кейинги икки йил ичида АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Индонезия, Мексика ва Буюк Британия каби бир қатор йирик глобал иқтисодларда сайловлар кутилаётганини эслатди. Дунё бўйлаб деярли уч миллиард одам овоз беришда иштирок этиши мумкин.
Ҳисобот муаллифлари ўзи ўтказган глобал сўровга асосланиб, шунингдек, дунёни яшаш нархи, қатор қуролли тўқнашувлар ва жамиятнинг сиёсий қутблашувидан хавотирда эканини қайд этган. Жаҳон иқтисодий форуми раҳбарларидан бири Саадия Зоҳидий таъкидлаганидек, давлат ва ҳукумат раҳбарлари «қисқа муддатли инқирозларни енгиб ўтиш ва янада барқарор, инклюзив келажак учун пойдевор яратиш» учун учрашиши керак.
Украина, Ғазо ва Тайван атрофидаги можаролар
Ҳисоботда таъкидланишича, келгуси икки йил ичида глобал кучларнинг эътибори ва ресурслари, эҳтимол, учта йирик инқироз – Украинадаги уруш, Ғазо секторидаги можаро ва Тайван бўйича кескинликка қаратилади. «Ушбу можароларнинг ҳар қандай кучайиши глобал таъминот занжирлари, молиявий бозорлар, хавфсизлик динамикаси ва сиёсий барқарорликни тубдан бузиши мумкин, бу бутун дунё бўйлаб одамларнинг хавфсизлик туйғусига таҳдид солади», деб таъкидлайди сўров муаллифлари.
Уларнинг қайд этишича, учала можаро ҳам йирик давлатларнинг манфаатларига эга бўлган геосиёсий чегаралар чорраҳасида жойлашган – Яқин Шарқдаги нефт ва савдо йўллари, Шарқий Европада барқарорлик ва кучлар мувозанати ҳамда Шарқий Осиёдаги юқори технологияли таъминот занжирлари.
«Уларнинг ҳар бири янада кенгроқ минтақавий беқарорликни келтириб чиқариши, йирик давлатларни тўғридан тўғри можарога тортиши ва инқирознинг янада кучайишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳар учала можаро ҳам ядро қуролига эга давлатлар билан бевосита боғлиқ», - дея эслатади экспертлар.
Украинадаги уруш истиқболлари
Мутахассисларнинг фикрича, яқин икки йил ичида Украинадаги уруш вақти-вақти билан авж олиши ва сусайиши мумкин. «Санкцияларга қарамай, Россия энергия ва хомашёдан юқори даромад олишда давом этмоқда ва бу фақат Яқин Шарқдаги можаро кенгайган тақдирдагина ортиши мумкин. Шарқий ва Марказий Европада россияпарастлик ёки нейтраллик Украинани Европа иттифоқчилари томонидан қўллаб-қувватлашни заифлаштириши мумкин. Ички сиёсий босим, бошқа халқаро устуворликлар ва янги маъмуриятнинг ҳокимиятга келиши туфайли АҚШ томонидан қўллаб-қувватлов қисқариши мумкин», деб тахмин қилмоқда ҳисобот муаллифлари.
«Яқин Шарқдаги можарога муносабатда глобал тафовутлар Украинанинг Ғарб иттифоқчилари билан бирдамликни сақлаб қолиш, шу билан бирга, глобал жанубдан кўпроқ қўллаб-қувватлашни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини мураккаблаштириши мумкин. Агар Украинадаги уруш кучайса, у қўшни давлатларга ҳам тарқалиши мумкин. Украина учун ҳам, Россия учун ҳам можародан кейинги сценарийларни олдиндан айтиш қийин бўлса-да, Украинадаги уруш йиллар ва ҳатто ўнлаб йилларга чўзиладиган можарога айланиб кетиши мумкин», деб ҳисоблайди экспертлар.
Мавзуга оид
21:49 / 08.11.2024
Ишчилар синфи исёни ёки муваффақиятсиз кампания? Ҳаррис сайловда нега ютқазди?
18:42 / 07.11.2024
Трампнинг ғалабаси: у америкаликларни қандай ишонтира олди?
18:18 / 07.11.2024
Имзо чекишни билмагани учун минглаб ёш америкаликларнинг сайлов бюллетени бекор қилинди
13:51 / 07.11.2024