Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 200 тупдан ортиқ дарахти бўлган ҳудуд қурилиш фирмаси томонидан ўраб олинди
Фарғона шаҳрининг Ал-Фарғоний кўчасида жойлашган боғдаги 218 туп манзарали дарахт хавф остида. Ёшлар боғи ҳудудидаги 1 гектардан ортиқ майдон “Far Tip Grant Qurilish” МЧЖ томонидан темир тўсиқлар билан ўраб олинмоқда. Катта эҳтимол билан ҳудудда кўп қаватли уй қурилиши мумкин.
Атрофи ўраб олинган майдонда аввал ҳам бир нечта чинор дарахти тагидан, бошқа манзарали дарахтлар эса юқори қисмидан кесиб ташлангани маълум бўлди.





Фарғона вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси матбуот котиби Гулноза Тўхтасинованинг маълум қилишича, ўраб олинган майдонда 7 туп чинор дарахти, 31 туп гледичи, 16 туп акация, 14 туп япон сафораси, 80 туп арча, 2 туп айланта, 1 туп тут ва 67 туп китоб арча, жами 218 туп дарахт бор.
“Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ҳудуддаги дарахтлар хатловга олинди. 6 январ куни ўрнатилаётган темир тўсинларни олиб ташлаш бўйича огоҳлантириш хати бердик. Аммо огоҳлантиришимизга қарамасдан ўраб олиш ишлари ҳамон давом этяпти. Боғнинг асосан энг кўп дарахт бор қисми ўраб олинмоқда. Ҳозир суриштирув ишлари олиб боряпмиз”, дейди Гулноза Тўхтасинова.


Ҳудуд атрофини ўраш ишларини назорат қилаётган фуқаролардан бири майдонда бино бунёд этилаётганидан хабари йўқлиги, бу ҳақида маълумот бера олмаслигини таъкидлади.


Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси Фарғона шаҳар бўлимининг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, атрофи ўраб олинган майдондаги қурилиш ишлари “Far Tip Grant Qurilish” МЧЖга тегишли. МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан ўрнатилган темир устунлар олиб ташланган.
Сарвар Зиёев,
Kun.uz
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026