Жамият | 13:20 / 11.01.2024
6954
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифаларнинг янги рўйхати эълон қилинди
Дин ишлари бўйича қўмита экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган Telegram, YouTube каналлар, Facebook, Instagram, TikTok саҳифалар ва сайтлар рўйхатини янгилади.
Дин ишлар бўйича қўмита ️Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган мамлакатга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини эълон қилди.
Қўмита аввалги рўйхатни 2023 йил май ойида эълон қилганди.
Диний мазмундаги қуйидаги ғоялар акс этган материаллар тегишли қонун ҳужжатларига кўра Ўзбекистон ҳудудида тайёрлаш ва тарқатилишига йўл қўйилмайди:
- жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқейига қараб ёки бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёхуд ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш;
- Ўзбекистоннинг мавжуд конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;
- уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек диний экстремизм ва сепаратизм ғояларини тарғиб этиш;
- миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш;
- диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш;
- диндорларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш;
- фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш;
- давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш.
- диний қўмита, рўйхат, тақиқланган материаллар
Мавзуга оид
23:14 / 19.06.2024
Президент ҳузурида диний-маърифий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилди
10:16 / 27.05.2024
Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда
14:21 / 20.02.2024
Туризм қўмитаси зиммасига қўшимча вазифалар юкланди
12:51 / 23.01.2024