Идиш ювишда кўпчилик бугун кимёвий геллардан фойдаланади. Геллар ёғни яхши кетказиб бериб, идишни ярқиратиб қўйиши аён, бироқ унинг зарари ҳақида деярли гапирилмайди.

Тошкент кимё-технология институти Озик-овқат маҳсулотлари технологияси кафедраси доценти т.ф.д. Саидазим Саидвалиев идиш ювиш гелларининг таркиби ҳақида батафсил маълумот бериб, гелдан фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини айтди.

Мутахассис ювиш воситаларининг тозалашга ёрдам берадиган қандай кимёвий моддалардан таркиб топишини санади.

Ювиш воситаларининг таркиби:

– сирт фаол моддалар;

– кўпик регуляторлари;

– ёрдамчи моддалар;

– қўшимчалар.

Сирт фаол моддалар, яъни сирт таранглиги бўлган молекулалар юқори молекуляр оғирликдаги қутбли молекулалар бўлиб, икки учли молекулалардир. Молекулаларнинг бир учи сувда, иккинчи учи эса ёғда яхши эрийди.

Сирт фаол моддалар одатда 4 гуруҳга бўлинади:

– анион сирт фаол моддалар;

– катионик сирт фаол моддалар;

– амфотер сирт фаол моддалар;

– ион бўлмаган сирт фаол моддалар.

Ювиш воситаларининг энг агрессив таркибий қисмларидан бири сирт фаол моддалар ҳисобланади. Улар идишлардан ёғ ва кирларни ювиб ташлайди ва шу билан бирга қўлларнинг терисини қуритади. Шу сабабли, идишларни ҳар доим фақат резина қўлқопларни кийган ҳолда ювиш керак.

Агар сиз идишларни яхши ювмасангиз ва гел қолдиғи идишларда қолса, ювиш воситаси танага катта зарар етказиши мумкин. Бундай ҳолда, озиқ – овқат билан бирга кимёвий моддалар ошқозонга тушади. Уларни мунтазам равишда "истеъмол қилиш" метаболик касалликларга, ички органларнинг нотўғри ишлашига, гастритга олиб келиши мумкин.

Заҳарли моддалар танага тушишининг олдини олиш усуллари:

– танани ҳимоя қилиш учун ювиш воситаларини сув билан суюлтириш, яъни ювиш воситасининг сувли эритмасидан фойдаланиш;