Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон юк ташувчилардан олинадиган йиғимларни оптималлаштиради
Туркманистоннинг Arzuw news ахборот агентлиги "Йиғимлар ва тўловлар бўйича Туркманистон ва Ўзбекистон экспертларининг учрашуви бўлиб ўтди" сарлавҳали мақола эълон қилди.
Хабар қилинишича, Туркманистон ва Ўзбекистон экспертларининг сўнгги учрашуви чоғида халқаро юк ташиш жараёнида ундириладиган тўлов ва йиғимларни оптималлаштириш бўйича келишувга эришилган.
"Учрашув чоғида Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудудларида халқаро юк ташиш иштирокчилари учун виза олиш тартибини соддалаштириш бўйича ҳукуматлараро битим лойиҳасини имзолашни тезлаштириш имконияти кўриб чиқилди", - дейилади порталда.
Туркманистон томони ўзбекистонлик ҳамкасбларининг E-permit тизимига ўтиш тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдирди. Бу тизим рухсатнома бланкаларини онлайн форматда алмаштириш имконини беради.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026