Таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий филмлар мавзулари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳар йили 30 январгача филмларнинг тасдиқланган мавзулари рўйхати Кинематография агентлигига тақдим этилади. Агентлик томонидан ҳар йили 50 тагача филм ишлаб чиқарилади.
Бунда, филмларнинг мавзулари ўқувчи ва талабалар ўзлаштириши мураккаб бўлган фанлар, уларнинг асослари, мавзулари (формула, теорема, қонуниятлари) асосида шакллантирилади.
Филмларни жойлаштириш учун 2024 йил 1 апрелгача ўқув-услубий филмлар портали ва мобил иловаси яратилади.

















