Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Шэнчжэн шаҳрига борди
Бугун давлат раҳбари Ўзбекистон-Хитой инвестиция форумида иштирок этади, ХХР етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.
Пекин шаҳридаги тадбирлар дастури якунлангач, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Шэнчжэн шаҳрига келди.
Аэропортда олий мартабали меҳмонни Гуандун музофотининг расмий шахслари кутиб олди.
Бугун, 25 январ куни давлат раҳбари Ўзбекистон-Хитой инвестиция форумида иштирок этади, ХХР етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.
Шэнчжэн – Хитойнинг аҳоли сони бўйича учинчи шаҳри ҳамда Гуандун музофотидаги махсус иқтисодий ҳудуддир. Технологиялар, тадқиқотлар, ишлаб чиқариш, бизнес ва иқтисодиёт, туризм ва транспорт борасида глобал марказлардан бири, контейнерли юклар билан ишлаш қуввати бўйича дунёдаги тўртинчи денгиз портидир.
Мавзуга оид
14:00 / 29.01.2024
Президент хорижда ЙТҲ қурбонига айланаётган мигрантлар масаласига тўхталди
13:17 / 29.01.2024
Тажриба тариқасида 5 та шаҳарда сув таъминотига хусусий шериклар жалб қилинади
20:35 / 26.01.2024
Таълим соҳасида ислоҳотларни ягона концепция асосида амалга ошириш бўйича Лойиҳа офиси ташкил қилинади
18:48 / 25.01.2024