“Конвертациянинг орқасидан миллиардерлар пайдо бўлди” — Мурод Муҳаммад Дўст
1990-1999 йилларда Ўзбекистон президенти девонида ишлаган ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст конвертациянинг ёпилиши биринчи президент даврида қилинган “энг катта хато” бўлганини айтди. “Шунинг атрофида юзта оила бой бўлиб олди, миллиардерлар пайдо бўлди”, деди у.

Фото: Видеодан кадр
Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст “Лолазор” подкастидаги суҳбатида 1990-йиллар ўрталарида бошланиб, 2017 йилгача давом этган валюта конвертациясининг чекланиши “бир ҳовуч одамлар”ни бойитгани ҳақида гапириб берди.
Маълумот учун, 76 ёшли жамоат арбоби 1990-1992 йилларда Президент девонида масъул ходим, 1993-1999 йилларда президент матбуот котиби бўлиб ишлаган.
“Бизнинг, Ўзбекистоннинг, Ислом аканинг ҳам энг катта хатоси мана шу ерда бўлган. Ислом акага “валюта чиқиб кетади, ерда ўтириб қоламиз”, дейишарди. Лекин бирортаси чиқиб айтмадики: “Ислом ака, ўзбек нонни қулоғига емайди, оғзига ейди. Валюта олиб чиқса, ўрнига бир нарса олиб келади, керак бўлса яна олиб чиқиб сотади”. Хулласкалом, ўшанда валютани контрол қилиш бошланди. Кейин конвертация деган нарса чиқди. Ўша одамлар учун бу конвертация ўйлаб топилди-да.
Бизнинг старт позициямиз Қозоғистонникидан яхши эди-ку. Шу ерда хато бўлди-да. Ўшани атрофида юзта оила бой бўлиб олди. Миллиардерлар пайдо бўлди. Ўша ерда жуда катта хато бўлди-да. Агар шу иш қилинмаганида, иқтисодиётимиз очиқ турганида эди...
Кейин нима бўлди? Валютанинг контроли бир ҳовуч одамларнинг қўлида бўлди. Ўшандан 4 та курс пайдо бўлди. Валюта алмаштиришга кучи етадиган одамлар ўзи маълум эди-ку, фақат ўшаларни бойитдик”, – деди Мурод Муҳаммад Дўст.
4 та курс пайдо бўлгани ва бошқа ҳолатларни Ислом Каримов билармиди деган саволга, ёзувчи: “Менимча, биларди. Чунки у одам барибир иқтисодчи эди. Биларди шекилли...” дея жавоб берди.
Аввалроқ, 90 -йилларда Марказий банкда иқтисодчи бўлиб ишлаган Комилжон Акрамов биринчи маъмурият даврида иқтисодий сиёсатдаги хато бурилиш нуқтаси 1997 йилдаги оғир иқтисодий вазиятда ҳукуматнинг пул босиб чиқаришга қарор қилганидан кейин бошлангани, конвертациянинг ёпилиши ҳам ана шу хато кетидан қилинган бошқа бир хато бўлганини айтганди.
Ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталаридан 2017 йилга қадар амалда бўлган валюта конвертацияси билан боғлиқ муаммолар туфайли Ўзбекистон халқаро савдо учун ёпиқ мамлакатга айланиб қолганди. Импорт ва экспорт амалиётида кўп тўсиқлар мавжуд эди.
Фақатгина, 2017 йилнинг 2 сентябрида имзоланган “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони натижасида бу борада бир қанча ўзгаришлар амалга оширилди.
“Конвертация масаласи халқимизни неча йил қийнади. Бу бўйича қарорга имзо чекишдан олдин Қирғизистонда эдим. Мени бу қарордан қайтаришди ва “агар бундай қилсангиз нархлар ошиб кетади ва норозилик митинги бўлади” дейишди. “Мен бу муҳим қадам учун 1,5 йил тайёрландим. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди” деб жавоб бердим.
Мана, ҳаммаси жойида. Тадбиркорлар бемалол ишлашяпти, халқимиз фойдаланяпти. Қабул қилиб олганимизда 24 млрд доллар захирамиз бор эди. Ҳозир 35 млрд доллардан ошди”, деганди президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилдаги чиқишларидан бирида.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
-
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди
Иқтисодиёт | 23:07 / 05.07.2025
-
Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади
Жаҳон | 22:45 / 05.07.2025
-
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Жамият | 22:35 / 05.07.2025
Мавзуга оид

15:11 / 25.06.2025
“Каримов банкирларни қўрқитиш учун куч тузилмаларини чақирган эди” — Рустам Аҳмедов конвертация ёпилганидан кейинги коррупция ҳақида

15:03 / 14.03.2025
Юк машинасини бўлакларга бўлиб олиб киришга уриниш аниқланди

21:08 / 11.03.2025
Муаммо Европанинг ичкарисида: иттифоқ ўз иқтисодиётига ўзи тўсиқлар қўйиб олган

23:09 / 18.01.2024