Қўшилган қиймат солиғи бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2024 йил 1 апрелдан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади. Савдо ва хизмат кўрсатиш турлари, айрим маҳсулотларни Ўзбекистонга олиш кириш ҚҚСга тортилади.

Жумладан:

  • савдо айланмаси бўйича;
  • тиббий хизматлар;
  • ветеринария хизматлари;
  • дори воситалари;
  • ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.

Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда:

  • дори воситалари;
  • ветеринария дори воситалари;
  • тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар;
  • шунингдек, қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё.

Аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилиш бўйича:

  • сув таъминоти;
  • канализация;
  • санитария жиҳатдан тозалаш;
  • иссиқлик таъминотига ҚҚС ҳисобланади.

Маълумот учун, ҳозирда ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланмага ҚҚСнинг нол даражали ставкаси қўлланиб келинмоқда.