Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рус авиакомпаниясининг Тошкент-Москва рейси номаълум муддатга кечиктирилди
Техник сабаблар билан Россиянинг Aeroflot авиакомпанияси амалга ошириши керак бўлган Тошкент – Москва рейси кечиктирилди. Uzbekistan Airports айни вақт парвоз кечикиш вақти 6 соатдан ошганини маълум қилди.
Тошкент вақти билан 8 феврал куни соат 03:45 да парвоз қилиши режалаштирилган SU1871, Тошкент – Москва рейси техник сабабларга кўра номаълум муддатга кечиктирилди.
Россиянинг Aeroflot авиакомпанияси амалга ошириши керак бўлган парвознинг кечикиш вақти 6 соатдан ошмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Таъкидланишича, авиакомпания томонидан рейс йўловчиларини меҳмонхонага жойлаштириш ташкиллаштирилган. Расмий хабарда парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчидан, шунингдек, Uzbekistan Airports расмий сайти ва мобил иловаси орқали олиш мумкинлиги эслатилган.
Мавзуга оид
18:34 / 04.07.2026
Украина Петербургга ҳужум қилди
09:20 / 04.07.2026
Москва ҳарбий суди Симонянга суиқасд иши бўйича ҳукм чиқарди
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
08:51 / 19.06.2026