Жаҳон | 16:26 / 09.02.2024
11663
3 дақиқада ўқилади
Навбатдаги асирлар алмашуви ва таъмирдан фронтга қайтган танклар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 715-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Володимир Зеленский Валерий Залужний ўрнига Олександр Сирскийни Украина ҚК бош қўмондони этиб тайинлади.
- АҚШ Сенати Украина, Исроил ва Тайван учун 95,3 миллиард доллар миқдорида ёрдам кўрсатиш лойиҳасини кўриб чиқиш учун овоз берди. Бу лойиҳада АҚШнинг жанубий чегараларини мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш истисно этилган.
- Марказий сайлов комиссияси урушга қаршилигини айтган ягона номзод Борис Надеждин учун тўпланган имзоларда нуқсон топди ва уни рўйхатга олмади.
- The New York Times маълумотига кўра, АҚШ Ил-76 самолёти америкаликларнинг Patriot комплексидан отилган ракета билан уриб туширилгани ҳақида хулосага келган.
- Украина ва Россия ҳарбий асирлар алмашинувини ўтказди — 100 га 100 форматида.
Зеленский ва Залужний бош қўмондоннинг истеъфоси бўйича учрашувда
Асирликдан қайтарилган украин жангчиларининг навбатдаги гуруҳи
Россия ва Украина 8 феврал куни ҳарбий асирларнинг навбатдаги алмашинувини ўтказди — Украинага 100 киши қайтди, Киев ҳам Москвага шунча асирни топширган. Бу 24 январ куни Белгород областида Ил-76 самолёти ҳалокатга учраганидан кейин Россия ва Украина ўртасида ўтказилган иккинчи алмашув бўлди.
Одессада дронларни бошқариш бўйича дарслар
Украинларнинг таъмирлашдан кейин фронтга қайтган танки ва унинг экипажи Бахмут яқинида