Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан Оқдарё туманида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, давлат кадастрлар палатаси Оқдарё туман филиали ходими 39 ёшли Т.Д. фуқародан томонидан сотиб олинаётган туманнинг Пахтаобод маҳалласида жойлашган турар жой тоифасидаги 30 сотих ерни нотурар тоифага ўтказиш ҳамда келгусида унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 19,2 млн сўм талаб қилган.
Ходим ўз хизмат хонасида 12 млн 550 минг сўм кимёвий ишлов берилган пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
















