«Дунё» хабарига кўра, унда икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни янада кенгайтириш, ўтказилаётган халқаро танлов ва фестивалларда ўзаро делегациялар иштирокини таъминлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Мамлакат вакиллари Ар-Риёд ва Жидда шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш таклифини илгари сурди.
Саудия Арабистони маданият вазирининг маслаҳатчиси Холид ар-Рушуд мазкур тадбирни Саудияда ўтказиш икки қардош мамлакат халқларига қадимий тарихга эга бўлган маданиятни таништиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Томонлар Саудия Арабистонида Ўзбекистон маданият кунларини ўтказиш муддати ва ташкилий жиҳатлари хусусида фикр алмашди.
Учрашув якунида Саудия томони билан ушбу таклифни пухта ишлаб чиқиш юзасидан мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.












