Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Покистон бош вазирининг Афғонистон бўйича махсус вакили Асиф Дурроний билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт коммуникациялари соҳаларида Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Афғонистон йўналишида, хусусан, афғон халқига гуманитар ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишда ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Икки давлатнинг минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлигига оид айрим масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
















