2023 йил давомида Хитойдан Ўзбекистонга 42 470 нафар турист ташриф буюрган. 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Хитойдан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари орасида дам олиш биринчи ўринни эгаллади – 35 574 нафар турист.

Ушбу кўрсаткич қолган сафар мақсадлари кесимида қуйидагича:

хизмат юзасидан – 4 825 нафар;
тижорат – 1 016 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 631 нафар;
ўқиш – 421 нафар.

Ойлар кесимида Хитойдан Ўзбекистонга келган туристлар сони:

— январда – 394 нафар;
— февралда – 1166 нафар;
— мартда – 2088 нафар;
— апрелда – 2684 нафар;
— майда – 3301 нафар;
— июнда – 3640 нафар;
— июлда – 4382 нафар;
— августда – 4106 нафар;
— сентябрда – 7676 нафар;
— октябрда – 5931 нафар;
— ноябрда – 3582 нафар;
— декабрда – 3520 нафар.