Фаластиндаги вазият
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҲАМАСни таг туби билан йўқ қилиш мақсадида ҳамон барқарор эканини таъкидлади.
«Биз ҲАМАСни йўқ қиламиз ва ҳеч ким бизни тўхтата олмайди», деган у.
Нетаняҳунинг қайд этишича, токи ҲАМАС бутунлай йўқ қилинмас экан ва гаровдагилар озод қилинмас экан, ҳеч қандай ташқи босим ҲАМАСга қарши урушни давом эттиришдан тўхтата олмайди.
«Биз олдимизга қўйилган барча мақсадларимизга, жумладан, гаровдагиларни ҳар қандай йўл билан озод этилишига эришмагунимизча курашда давом этамиз. Ушбу уруш туфайли Исроил ички ва ташқи босим остида қолган», — деган Нетаняҳу.
Исроил Ғазо секторида уруш бошланганидан буён ксклавдаги қўшинлари сонини минимумгача қисқартиргани маълум қилинмоқда.
Фаластин экславига бостириб кирилганидан 4 ой ўтиб, Исроил армияси бир ой аввалгига нисбатан икки баробар кам қўшин қолдирган.
Хон-Юнус шаҳрининг ғарбий қисмида ва сектор жанубида 7 та бригададан 2 таси қолдирилган. Ynet янгиликлар сайтининг қайд этишича, шаҳарда операцияларнинг давом эттирилиши ҲАМАСга гаровдагиларни озод қилиш бўйича музокараларда босим ўтказишда давом этишга қаратилган.
Американинг урушга баҳоси
АҚШ Россия Украинадаги урушда ташаббусга эга бўлди, деб ҳисобламайди, бироқ унинг жанг майдонларидаги муваффақиятларини тан олади, деган Давлат департаменти расмий вакили Мэттю Миллер.
«Йўқ, биз асло Россия ташаббусга эга бўлмоқда, деб ҳисобламаймиз. Агар сиз урушнинг икки йиллик эмас, яқин тўрт-беш ойдаги динамикасини олсангиз, ҳа, Россия жанг майдонларида айрим ғалабаларни қўлга киритмоқда. Бунга сабаб эсам Украина ўз қўшинларини қурол-яроғ ва ўқ-дорилар билан таъминлай олмаётганида», — деган Миллер анъанавий брифингда.
Унинг тушунтиришича, украиналик ҳарбийларда ўқ-дорилар билан боғлиқ танқисликка сабаб АҚШ Конгрессида Киевни қўшимча молиялаштириш масаласи депсиниб қолганида ва у қонунчиларни тезроқ ёрдамни маъқуллашга чақирди.
Украинлар урушга чидашга рози
Украина фуқароларининг 70 фоиздан ортиғи Россия билан урушни тўхтатиш борасида музокараларга тайёрлигини билдиришган.














