Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аҳолини чанг бўрони ва ҳаво ифлосланишидан огоҳлантириш бошланади
1 мартдан аҳолини чанг бўрони ва ҳаво ифлосланишидан огоҳлантиришни бошлаш режалаштирилмоқда. Қурилиш объектларида чанг ва қум заррачалари ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этилади.
Ўзбекистонда 1 мартдан чанг бўрони содир бўлаётганда ва атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалари белгиланган меъёрдан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини огоҳлантириш амалиёти жорий этилади.
Президент имзолаган «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонга кўра, юрак-қон томир ва нафас йўллари касалликларига чалинган ҳамда соғлиғи ҳавонинг ифлосланишига таъсирчанлиги юқори бўлган бошқа фуқаролар зарур профилактик чоралар ҳақида мунтазам хабардор қилинади.
Фармонда март ойидан бошлаб ўлчами 500 метр квадрат ва ундан ортиқ бўлган қурилиш объектларида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этиш топширилган.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026