Қайд этилишича, видеода светофорда сариқ ишорада носозлик кузатилгани ва бунинг оқибатида ҳайдовчи чалғиб ҳаракатланиб юборгани акс этган. Ҳолат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан батафсил ўрганилган.
Мазкур вазиятда светофорда кузатилган носозлик инобатга олиниб, ҳолат бўйича тасдиқланган жарима солиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш бўйича чоралар кўрилди. Ҳолатни ўрганишда етарлича жиҳатларга эътибор бермагани учун Тошкент вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг масъул ходимига нисбатан текширув ишлари олиб борилиши белгиланди.











