Давлат органларининг раҳбарлари хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича тадбиркорлик субъектлари, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари вакиллари иштирокида маслаҳат-кенгаш органларини тузиши мумкин.
Давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича ваколатли мансабдор шахс белгиланади ва бу мажбуриятларни бажариш давлат органи раҳбарининг ўринбосарларидан бири зиммасига юклатилади.
Белгилаб қўйилишича:
- маслаҳат-кенгаши органлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борувчи ва доимий фаолият юритувчи орган ҳисобланади;
- маслаҳат-кенгаши органлари ўз фаолиятини қарор билан тасдиқланган намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва тегишлилиги бўйича давлат органларининг ички буйруғи билан тасдиқланадиган низом асосида амалга оширади;
- давлат органлари раҳбарлари тегишли маслаҳат-кенгаши органлари фаолиятини самарали ташкил этишга шахсан жавобгар ҳисобланади.
Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича намунавий низом тасдиқланади:
- маслаҳат-кенгаши органларининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- маслаҳат-кенгаши органларининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби, шунингдек, улар томонидан қабул қилинган қарорлар моҳияти;
- маслаҳат-кенгаши органлари фаолиятини мувофиқлаштириш.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши органлари фаолиятини самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида доимий равишда услубий-амалий кўмаклашиб боради.















