Пиллани етиштириш ва ипакчилик соҳасини янги босқичга олиб чиқишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
- пиллачилик ва ипакчилик соҳаларида бозор муносабатлари ва ҳалол рақобатни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, тадбиркорликни бошлаши ва фаолиятини юритишида шаффоф қоидаларини қўллаш орқали мавжуд маъмурий тўсиқларни бартараф этган ҳолда ишлаб чиқариш занжирининг барча иштирокчилари учун тенг имкониятлар ва имтиёзлар тизимини йўлга қўйиш;
- пиллани етиштириш ва ипакчилик соҳасида мавжуд маъмурий тўсиқларни бартараф этган ҳолда эркин бизнес муҳитини ҳамда тадбиркорларнинг тармоққа кириши ва фаолият юритиши учун ошкора қоидаларни қўллаш орқали тенг имкониятлар ва ишлаб чиқариш занжири барча иштирокчилари учун манфаатли тизим яратиш;
- мамлакат ичкарисида очиқ пилла бозорини ташкил этиш, пиллани бозор нархларида сотилишини ташкил этиш орқали фермерлар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни пилла етиштиришга жалб этиш;
- ипак қуртининг маҳаллий зотларини яратишни рағбатлантириш, пилла етиштирувчиларни кафолатли равишда сифатли ипак қурти билан таъминлаш ҳамда ипак қурти ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар масъулиятини ошириш;
- сифатли ипак ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш даражасини ошириш ва қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун қулай шароитлар яратиш;
- пилла етиштириш ва ипакни қайта ишлаш жараёнларига илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини кенг жорий қилиш.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик саноатини ривожлантириш қўмитаси этиб қайта номланади.
Қўмитанинг қуйидаги вазифа ва функциялари, яъни:
а) яйловларни ривожлантириш, шу жумладан уларнинг қатъий ҳисобини юритиш, яйловлардан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш – Қишлоқ хўжалиги вазирлигига;
б) қоракўлчиликни ривожлантириш, мол бош сонини кўпайтириш, қоракўл зотли қўйларнинг юқори даражада маҳсулдор наслларини жорий қилиш – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига;
в) қоракўлчилик соҳасининг тери ва жун саноати йўналиши бўйича давлат бошқарувига оид вазифалар – Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилади.
Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази қўмитанинг ихтиёридан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилади.
















