Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро IT-сертификатни олиш харажатини қоплаш бўйича давлат хизмати кўрсатилади
Ҳукумат қарори билан “Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.
Унга кўра, ариза берувчи халқаро IT-сертификат берилган санадан 180 календарь кун мобайнида мазкур сертификатни олиш харажатларини қоплаб беришни сўраб, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.
Ариза берувчининг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизигача бўлган қисмини қоплаб беришда инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификат талаб этилмайди.
Халқаро IT-сертификатлар бошланғич даражада бўлганда 30 фоиз, ўрта даражада бўлганда 40 фоиз ҳамда профессионал даражада бўлганда 60 фоиз миқдорда сарфланган харажатлар қоплаб берилади.
Инглиз тили бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги ҳамда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Мавзуга оид
11:59 / 15.06.2026
“Иккинчи имкон” лойиҳасига старт берилди. Маҳкумларга IT ва хорижий тиллар ўргатилади
09:30 / 15.06.2026
Энди ўқишни кўчиришда ҳам сертификатлар учун балл берилади
09:43 / 04.04.2026
Ўзбекистонда IT бизнес очган давлатлар рейтинги эълон қилинди
20:03 / 25.03.2026