Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бензинни ноқонуний сотиш билан шуғулланиб келган шахслар аниқланди
13 нафар фуқаро Аи-80, Аи-95, Аи-92 маркали бензинни қиммат нархларда чакана сотиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланиб, улардан жами 5,6 тонна бензин ашёвий далил сифатида олинган.
Фото: Прокуратура департаменти
Тошкент шаҳрида 5,6 тонна бензин ёнилғиси ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда аниқланган.

13 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда ноқонуний даромад орттириш мақсадида Аи-80, Аи-95, Аи-92 маркали бензин ёнилғисини қиммат нархларда чакана сотиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланиб, улардан жами 5,6 тонна бензин ёнилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
09:04 / 03.04.2026
Россия бензин экспортини июл охиригача тўхтатди
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
09:13 / 01.04.2026