Ўзбекистон | 13:51 / 01.03.2024
13073
2 дақиқада ўқилади

Хоразмга кириш учун янги виза тури жорий қилинади 

Сайёҳларга бир йил давомида чекловсиз Хоразмга кириш учун “Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим” виза тизими жорий қилинади. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Шавкат Мирзиёев Хоразмни асосий драйверидан бири бўлган туризмни ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур қабул қилинишини айтди. 

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тушуми 3 йил давомида Хоразмни ўзида қолдирилади.

Сайёҳларга бир йил давомида чекловсиз Хоразмга кириш учун “Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим” виза тизими жорий қилинади. 

Шу билан бирга, қатор туманларда меҳмонхоналар етишмаслиги қайд этилди.

Эндиликда меҳмонхона ва дам олиш масканларини қуриш, мавжуд ўринларни кўпайтириш учун 7 йилга 2 йил имтиёзли давр билан 18 фоиз ставкада кредитлар берилади.

Урганч шаҳрида “Лазги” ва “Авесто” музейларини ташкил қилиш таклиф қилинди. 

Яна бир имконият – хорижий сайёҳлар Хоразм таомларини севиб истеъмол қилишади.

Лекин бу таомларни на мамлакат ичида, на четда кўрсатиш учун ҳаракат, тарғибот қилинмаяпти. 

Шу муносабат билан Хива шаҳрида 24 соат ишлайдиган ресторан, кафе ва овқат расталарини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид